19 Май 2021 йил 449

"Жиноятдан ҳоли шаҳар” зарбдор 10 кунлиги доирасида Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро марҳум отасидан қолган ов қуролини ихтиёрий равишда топширди

"Жиноятдан ҳоли шаҳар” зарбдор 10 кунлиги доирасида шу йилнинг 18 май куни  Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот ишлари натижасида Андижон шаҳар Ғайрат МФЙда яшовчи фуқаро Ғаниев Абдулхамид Абдусаламович марҳум отаси Ғаниев Абдусалом яшаган уйнинг ертўласидан 1 дона ИЖ-18  русумли, 16 калибрли, 1 қувирли, № К 95817 рақамли ов қуролини топиб олиб, ўз ихтиёри билан ички ишлар ходимларига тақдим қилди.

Шу ўринда ов қуроллари сақланиши тартиб-қоидаларини яхши тушунган фуқароларимиз қонунга риоя қилиб, ўз хоҳишлари билан ўқотар қуролларни давлат эгалигига топшираётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишни ўринли деб биламиз. Ҳар бир юртдошимиз ўз уйида ноқонуний тарзда ов қуроли сақланаётган бўлса, уни ички ишлар идорасида рўйхатдан ўтказиши зарурлигини унутмаслиги керак! Зеро, қонунга риоя қилиш, эҳтиёткорлик бир қанча кўнгилсизликларнинг олдини олади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech