"Жиноятдан ҳоли шаҳар” зарбдор 10 кунлиги доирасида Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда
Андижон шаҳри ҳудудида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида “Жиноятдан ҳоли шаҳар” зарбдор 10 кунлиги доирасида Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2021 йилнинг 18 май куни Андижон шаҳри ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, бу борадаги тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мойил бўлган шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш орқали қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида 54 нафар ходим хизматга жалб этилди.
Тадбир давомида 3130 та транспорт воситалари текширувдан ўтказилди. Жами қоидабузарликлар 337 та ташкил этди. Булар 105 та транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш, 12 та тегишли рухсатномасиз транспорт воситасини ён ойналарини қорайтириб олиш, 28 та тезликни меъёридан ошириш, 8 та светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик, 11 та пиёдага йўл бермаслик, 2 та ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, шунингдек, 171 та бошқа турдаги қоидабузарликлар ҳисобланади.
Тадбир давомида 126 та транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига олиб кирилди. Бундан ташқари, 17 та мактаб, автотураргоҳ ҳамда корхона ва ташкилотларда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Мазкур йўналишда ҳамкорликда олиб борилаётган тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати